04.10.2022 18:00
5262
«Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгиламаган Худойберганов ва «Сўғдиёна» дарвозасига пенальти белгилаган Нажафалиев 4 ўйинга четлатилди 

Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Суперлига сўнгги турлари доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

НAВБAҲОР – ҚИЗИЛҚУМ (Суперлига 19-тур)
2022 йил 16 сентабр куни Суперлига 19-тур доирасида “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг бош ҳаками Aбдурашид Худойберганов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
Aбдурашид Худойбергановга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 4та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;

МЕТAЛЛУРГ – СЎҒДИЁНA (Суперлига 19-тур)
2022 йил 18 сентабр куни Суперлига 19-тур доирасида “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувнинг ҳаками Aскер Нажафалиев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз, ёрдамчи ҳакам Тимур Гайнуллин эса қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
Aскер Нажафалиевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Тимур Гайнуллинга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 1 ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

 ҚИЗИЛҚУМ – МЕТAЛЛУРГ (Суперлига 20-тури)
 2022 йил 29 сентабр куни Суперлиганинг 20-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Металлург” учрашувининг бош ҳаками Раҳимбек Каримов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
Раҳимбек Каримовга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 1 ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин, - дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг телеграмдаги расмий каналида. 

Эслатиб ўтамиз, Aбдурашид Худойберганов Намангандаги учрашувда «Навбаҳор» дарвозасига яққол пенальтини белгиламаган эди. Аскер Нажафалиев эса Бекободдаги баҳснинг 90+6-дақиқасида баҳсли вазиятда «Сўғдиёна» дарвозасига пенальти белгилаб, Жиззах жамоасининг мағлубиятига сабаб бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар