03.10.2022 15:37
3823
Суперлиганинг 3 клуби Биринчи лига жамоасига 26 миллион сўм тўлайди. «Сурхон» эса «Пахтакор»га 196 млн тўлаши лозим

Суперлиганинг уч клуби Биринчи лига иштирокчиси «Чиғатой» жамоасига машғулот компенсацияси учун қарийб 26 миллион сўмдан кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди.

«Биринчи лига иштирокчиси бўлган «Чиғатой» футбол клуби ўз тарбияланувчилари учун «Андижон»дан 10,3 млн, ОКМКдан 8,5 млн, «Нефтчи»дан 8 млн сўм машғулот компенсацияси оладиган бўлди. 

«Пахтакор» эса уч тарбияланувчиси учун «Сурхон» клубидан 196 млн сўм шундай компенсация ишлаб олади.

«Ёш футболчиларга қўрқмай имконият бера оладиган клублар эртасидан умид каттароқ. «Олимпик» ва «Бунёдкор»ни ҳам олдинда яхши суммалар кутиб тургани катта эҳтимол», - дея ёзади ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар