03.10.2022 16:07
2967
«Насаф» Тошкентда ғалаба қозонишни ўрганиб олди. «Пахтакор»га иштиёқ етишмаган марказий ўйиндан фоторепортаж

Ўзбекистон чемпионатининг 20-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Насаф» Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлиб, 21 йил деганда «шерлар» майдонида ғалаба қозонди. 

Беллашувни ҳужумкорлик билан бошлаган Қарши клуби 16-дақиқада Дилшод Саитовнинг узоқ масофадан киритган тўпи эвазига ҳисобни очди. Шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Ушбу ўйинда «Насаф» амалдаги чемпиондан ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан устунлик қилди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақиб етакчилари — Драган Черан, Ҳожиакбар Алижонов ва Одил Ҳамробековни «блоклаб қўйишди». Мезбонларда эса ғалабага иштиёқ етишмади, миллий жамоадан қайтган футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди.

«Насаф» бу мавсумда 3-бор пойтахт жамоалари майдонида ғолиб бўлиб, Суперлига якунига 6та тур қолганида 41 очко билан яккапешқадам бўлиб олди. 38 очкога эга «Пахтакор» 2-поғонага жойлашган.

Қайноқ атмосферада ўтган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг.

Аъзамжон Иззатиллаев

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар