Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий баҳсда «ПСЖ» ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилиб, Мессининг жаримадан киритган тўпи ва Мбаппенинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазига қийин ғалабага эришди. Ягона жавоб тўпи Лаборд ҳисобига ёзилди.
Париж клуби очколарини 25тага етказиб, 1-ўринга қайтди. «Ницца» 8 очко билан 13-поғонада қолди.
Лига 1. 9-тур
ПСЖ — Ницца 2:1
1 октябрь, «Парк де-Пренс»
Голлар: Месси (29), Мбаппе (83) — Лаборд (47).
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос, Мукиеле, Бернат (Мендеш, 59), Руис (Саншеш, 72; Данилу, 88), Витинья, Месси (Сарабия, 88), Неймар, Экитик (Мбаппе, 59).
Ницца – Шмейхель, Аталь (Лотомба, 76), Данте, Росарио, Вити, Бар, Баркли (Пепе, 62), Диоп, Рэмзи (Тюрам, 62), Лемина (Бека-Бека, 76), Лаборд (Делор, 84).
Огоҳлантиришлар: Данте (27), Сарабия (90+1).