01.10.2022 20:52
4880
Теглар
«Бунёдкор» «Навбаҳор»нинг Суперлигадаги 14 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди

Суперлига 20-тури доирасида «Навбаҳор» Тошкентда мағлубиятга учради.

Иван Бошкович мураббийлигида «Бунёдкор» Исмоналиевнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, тайм охирида Яхшибоев фарқни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 89-дақиқасида эса пенальтидан Жасур Ҳакимов мезбонларга ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Бунёдкор» 24 очко билан 8-ўринга кўтарилди, «Навбаҳор» эса 37 очко билан 3-ўринда қолди. 

Қайд этиш жоиз, шу куни Самвел Бабаян жамоасининг Суперлигадаги 14 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

Суперлига. 20-тур
1 октябрь (шанба)
«Бунёдкор» – «Навбаҳор» 2:1

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Олим Тўйчибоев
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АVAR ҳаками: Анвар Маражабов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Голлар: Усмонали Исмоналиев 7, Жасур Ҳакимов, 89 пенальтидан - Жасур Яхшибоев 42.
«Бунёдкор»: 32.Суҳроб Султонов, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Акбар Исматуллаев, 8.Францис Нарх, 15.Жасур Ҳакимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 38.Тохир Тўхтасинов (62.Абдуллоҳ Омоналиев, 38),  45.Фарҳод Ўткиров (99.Умид Султонов, 58), 88.Жаҳонгир Ўрозов.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 7.Азимжон Аҳмедов (14.Жамшид Болтабоев, 40), 10.Жамшид Искандеров, 11.Жасур Яхшибоев, 17.Диёр Туропов (77.Асад Собиржонов, 40), (20.Дониёр Абдуманнопов, 68)  23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 30.Александр Касьян (32.Зоран Марушич, 40).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар