01.10.2022 20:16
1552
А Серия. «Наполи» «Торино»ни мағлуб этиб, пешқадамликни давом эттирди

Италия А Сериясида 8-тур баҳсларига старт берилди. 

«Наполи» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилиб, Замбо-Ангиссанинг дубли ва Хвичанинг голи эвазига ғалаба қозонди. Меҳмонларнинг ягона голига Санабрия муаллифлик қилди – 3:1.

Шу тариқа, Спалетти шогирдлари 20 очко билан пешқадамликни сақлаб қолишди. «Торино» ҳисобида 10 очко бўлиб, клуб 9-ўринда бормоқда.

А Серия. 8-тур
Наполи – Торино 3:1

Голлар: 1:0 – 6 Замбо-Ангисса, 2:0 – 12 Замбо-Ангисса, 3:0 – 37 Кварацхелия, 3:1 – 43 Санабрия.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Мариу Руй (Оливера, 81), Лоботка, Зелиньски (Ндомбеле, 62), Замбо-Ангисса, Политано (Лосано, 68), Кварацхелия (Элмаз, 80), Распадори (Симеоне, 62).
Торино – Милинкович-Савич, Синго (Карамо, 85), Родригес (Схюрс, 85), Жиджи, Буонджорно, Лазаро (Айна, 74), Линетти (Адопо, 74), Миранчук (Радонич, 69), Влашич, Лукич, Санабрия.
Четлатиш: Юрич (73).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар