30.09.2022 00:18
3949
Теглар
Вальверде Левандовскини ортда қолдириб, Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

«Реал» яримҳимоячиси Феде Вальверде Ла Лига томонидан сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Уругвайлик хавбек «Реал»нинг чемпионат доирасида ушбу ойда ўтказган барча ғалабаларида иштирок этиб, 2та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.

Ла Лиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси сўровномасида 24 ёшли уругвайлик яримҳимоячи Роберт Левандовски («Барселона»), Дани Парехо («Вильярреал»), Саму Кастильехо («Валенсия»), Луис Фелипе («Бетис»), Браис Мендес («Реал Сосьедад») ва Нико Уильямсни («Атлетик») ортда қолдирган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар