29.09.2022 19:48
9953
«Реал» «Манчестер Сити» футболчиси учун 50 миллион евро таклиф қилмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

As хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти Канселуни «Валенсия»даги 2014-2018 йилги фаолиятидан буён кузатиб келмоқда. «Реал» келаси мавсум 29 ёшни қаршилайдиган португалиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилмоқчи. Анчелотти айнан Канселунинг хариди орқали ҳимоя чизиғининг икки қанотида ҳам фаол рақобат пайдо бўлишига ишонмоқда.

Қайд этилишича, Канселу ҳам Мадрид клубининг қизиқишидан хабардор ва расмий таклиф берилган тақдирда, Испанияга қайтишга тайёр. 

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум клуби сафидаги жами 10 ўйинда гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар