29.09.2022 18:26
5152
Манба: Месси «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмайди ва ёзда эркин агентга айланади

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ» сафини тарк этиши кутилмоқда.

TyC Sports журналисти Микель Бласкеснинг ёзишича, Месси Париж клуби билан келишувни узайтирмоқчи эмас. У жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи. 

Қайд этилишича, футболчи оиласи учун ҳам ёзда «Барселона»га қайтиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. 

Аввалроқ, «Барса» вице-президенти Эдуард Ромеу Мессининг қайтиши молиявий жиҳатдан муаммо бўлмаслиги, фақатгина у клубга эркин агент сифатида қайтарилиши мумкинлигини айтган эди.

Маълумот учун, 35 ёшли форвард жорий мавсум Париж клуби сафидаги 11 ўйинда 6та гол ва 8та узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар