28.09.2022 13:59
7496
Саутгейт ЖЧ-2022дан кейин Англия миллий жамоасини тарк этиши мумкин. Унинг ўрнига 3 номзод бор

2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Англия миллий жамоаси бош мураббийини алмаштириши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, Гарет Саутгейт жамоанинг Қатардаги натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, ўз лавозимини тарк этишга қарор қилиши эҳтимоли ортиб бормоқда.

Англия Футбол Ассоциацияси (FA) учун Гарет ўрнига инглиз мутахассисини тайинлаш идеал бўларди, аммо мос вариантлар йўқлиги сабабли Маурисио Почеттино, Брендан Рожерс («Лестер») ва Стив Купер («Ноттингем Форест») номзодлари кўриб чиқилиши мумкин.

Саутгейтнинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг маоши — йилига 5 млн фунт атрофида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар