25.09.2022 20:57
5138
Ўртоқлик ўйини. «Насаф» Про лига клубига мағлуб бўлди 

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффус пайтида «Насаф» Про лига вакили «Хоразм»га қарши майдонга тушди.

Қаршида ўтган ўртоқлик ўйинида мураббийлар Рўзиқул Бердиев ва Руслан Аҳмедов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувда бразилиялик форвард Лима Круз ҳисобни очган бўлса, урганчликлардан Шаҳзод Бешимов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса Рокки Марчиано меҳмонларга ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди – 2:1.

Ўртоқлик ўйини. 25 сентябрь
«Насаф» - «Хоразм» - 1:2

Голлар: Лима Круз 7 – Шаҳзод Бешимов 31, Рокки Марчиано 70.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» асосий таркибининг бир қатор ўйинчилари Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоасига чақирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар