25.09.2022 13:26
2201
Теглар
Одил Таарабт «Ан-Наср»га ўтди

Бирлашган Араб Амирликларининг «Ан-Наср» клуби Одил Таарабт билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Марокаш миллий жамоасининг 33 ёшли яримҳимоячиси «Бенфика» билан келишувини бекор қилиб, Дубай клуби сафига эркин агент сифатида қўшилди. У 2018/19 йилги мавсумдан буён Португалия клубида тўп сураётган эди.

Таарабт фаолияти давомида шунингдек, «Женоа», «Милан», «КПР» ва «Тоттенҳэм» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Дубай клуби БАА Про лигаси 3-туридан кейин 5 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар