Ашурматовнинг жароҳати жиддий эмас, аммо ҳимоячи Коста-Рика билан ўйинни ўтказиб юборади
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Камерунга (2:0) қарши ўртоқлик баҳсида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, текширув хулосалари натижасида лат ейиш ташхиси қўйилган. Мутахассисларга кўра, бу суяк тўқималарининг жиддий жароҳатини келтириб чиқармаган.
Даволаш-тикланиш жараёни бошлаб юборилган бўлиб, футболчи эртадан индивидуал машғулотларда иштирок этиши кутиляпти. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, у 27 сентябрдаги Коста-Рикага қарши баҳсда иштирок этмайди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар