23.09.2022 10:26
4599
Теглар
Тухель 75 кун ичида ўзига янги клуб топмаса, Англияни тарк этишга мажбур

Томас Тухель Буюк Британияни тарк этиши мумкин.

«Челси» германиялик мутахассисни 7 сентябрь куни бош мураббийлик лавозимидан озод қилганди. Мураббий Кобҳэмдаги ўқув базаси яқинида яшашни давом эттирмоқда, унинг қизлари эса Суррейдаги мактабга боради. 

Бироқ Томас тез орада ўзига янги клубдан иш топмаса, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади, деб хабар беради The Telegraph. 

Буюк Британияда Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин жорий қилинган қоидаларга кўра, ишдан бўшаган хорижлик фуқаро визани узайтириш учун 90 кун ичида янги ишга жойлашиши керак. Яна 75 кун вақт қолди. Аммо Англия футбол ассоcиацияси ҳали бу маълумотни тасдиқламади. 

Тухелнинг вакиллари шундай деди: «Биз Британия қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиламиз ва келажак учун барча режаларни тузамиз. Ҳозирча якуний қарорлар қабул қилинмаган». 

Аввалроқ мураббий узоқ танаффус қилишни истамаслиги ва «Бавария»ни бошқаришга қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Аммо Мюнхен клуби ҳозирча у билан ҳеч қандай алоқага чиқмаган. Раҳбарият Юлиан Нагельсманнга ишонмоқда. 

Тухель «Челси»ни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келаётганди. Лондонликлар билан у Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар