23.09.2022 19:20
4407
«Syrenka Cup 2022». Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Польшага йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жалолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Польшада бошланган «Syrenka Cup 2022» турниридаги иштирокини бошлади.

Вакилларимиз дастлабки ўйинда мезбон Польша ўсмирларига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлишди – 2:5. Шу куни ўсмирларимиз 2-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб тўп суришди.

«Syrenka Cup 2022». 1-тур
Польша – Ўзбекистон - 5:2 

Голлар: Даниэл Миколайевски 6, Шодиёр Шодибоев 8 (п), Якуб Крзизановски 45, Филип Резчик 69, Озодбек Ўктамов 71 (п), Филип Резчик 77 (п), Майк Хурас 81.
Четлатиш: Муҳаммадюсуф Собиров, 2. 

Маълумот учун, турнирда Ўзбекистондан ташқари, мезбон Польша, Португалия, Мексика, Норвегия, Руминия, Англия ва Чехия ўсмирлар жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар