23.09.2022 13:57
6448
Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси билан кетма-кет 7та ғалабага эришди. Рекордга 1та ғалаба қолди

Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик баҳсда 2022 йилги жаҳон чемпионатида қатнашадиган Камерунни (2:0) мағлуб этди. 

Натижада Сречко Катанец бошқарувидаги жамоанинг ғалабали сериясига 7та ўйинга етди. 

Агар Ўзбекистон 27 сентябрдаги ўртоқлик беллашувида Коста-Рикадан ҳам устун келса, словениялик мутахассис рекордни такрорлайди. 

1994 йили Рустам Акрамов ва 2015-2016 йилларда Самвел Бабаян Ўзбекистон билан қаторасига 8та ўйинда зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, «оқ бўрилар» Камерунгача Таиланд (2:0), Мальдив (4:0), Шри-Ланка (3:0), Уганда (4:2), Қирғизистон (3:1) ва Жанубий Суданни (3:0) мағлуб этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар