23.09.2022 20:04
1452
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» - «Қизилқум» - 1:3

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» жамоаси «Қизилқум»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Самарқандда ўтган баҳсда икки жамоа мураббийлари ҳам бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказишди. Станиславлевич чамаси 25 метрдан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Кенжаев ва Йўлдошев фарқни учтага етказди. Тайм якунида эса Акмал Козимовнинг узатмасидан кейин Шоҳрух Абдураҳмонов фарқни қисқартирди – 1:3. Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар қилинган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Ўртоқлик ўйини. 23 сентябрь
«Динамо» - «Қизилқум» - 1:3  

Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 45 – Александар Станиславлевич 25, Илҳом Кенжаев 37, Бобурбек Йўлдошев 42. 
Бош ҳакам: Шерзод Қамаров 
«Динамо»: Аслон Аҳроров (Фарҳод Раҳматов, 46), Жўрабек Маннонов, Иброҳим Йўлдошев, Эркин Бойдуллаев, Воҳид Оқбўтаев (Евгений Чумак, 46), Сайдулло Раҳматов (Жавлон Маликов, 46), Абдужамол Исроилов (Ойбек Нурматов, 75), Акмал Козимов (Элгужа Григалашвили, 46), Меҳриддин Мусурмонов (Элнур Саитмуротов, 70), Шоҳрух Абдураҳмонов (Шоҳрух Маҳмудхожиев, 70), Саҳоб Рашидов (Марат Бикмаев, 46)
«Қизилқум»: Жавоҳир Илёсов (Игнатий Нестеров, 46), Бобурбек Йўлдошев, Артём Дмитриев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Салим Мустафоев, 60), Шерали Жўраев (Олег Зотеев, 46), Дилшод Жўраев, Даврон Анваров (Азизбек Усмонов, 60), Илҳом Кенжаев, Александар Станиславлевич, Орифхўжа Абдухолиқов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар