23.09.2022 08:47
3696
Теглар
Раноккия футболчилик фаолиятини якунлади

Андреа Раноккия фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

34 ёшли футболчи А Серия дебютанти «Монца» билан шартномани бекор қилиб, шундай қарорга келди.

Италиялик ҳимоячи фаолияти давомида «Интер», «Сампдория» ва «Ҳалл» каби клубларда ҳам ўйнаган. 

Раноккия 2021 йили «Интер» билан А Серия чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у «нерадзурри» таркибида 2 марта мамлакат кубоги ва бир марта Суперкубокни ютган.

Андреа Италия миллий жамоаси сафида 2010-2016 йиллар давомида 21та ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар