23.09.2022 11:58
9956
«Наполи» энди ўз либосларида Марадона суратидан фойдалана олмайди

«Наполи» энди ўз либосида Диего Марадонанинг суратидан фойдалана олмайди, деб ёзади La Repubblica.

Неапол суди собиқ футболчининг фарзандларининг даъвосини қаноатлантирди. Клуб ўтган мавсумда тадбиркор Стефано Чечидан аргентиналик футболчининг имижига оид ҳуқуқларни сотиб олиб, либосларда Марадона суратидан фойдаланганди. Шартнома аргентиналик афсона ўлимидан бир неча ой олдин имзоланганди. 

Аммо собиқ футболчининг меросхўрлари клубнинг Марадона образидан фойдаланишини тақиқлашга эришдилар. Шунингдек, улар 450 минг евро тўлашни талаб қилишди. Чунки Марадона ва Чечи тузган келишув шартларига кўра, Диего унинг имижидан фойдаланишгани учун даромаднинг 50 фоизини олиши керак эди. «Наполи» жами 900 минг еврога 6000та футболка сотди. 

Суд клубнинг виждонан ишлаганини инобатга олди ва Марадона меросхўрларининг манфаатларига путур етказгани учун Чечидан 150 минг евро ундиришга қарор қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар