23.09.2022 17:07
6955
«МЮ» маошлар бўйича АПЛ рекордини янгилади

«Манчестер Юнайтед» маошларга пул сарфлаш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини қайд этди.

Манчестер клуби ўтган мавсум учун харажатлар ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, клуб 2021/22 йилги мавсумда маошлар учун 384 миллион фунт сарфлаган. Бу аввалги мавсум билан таққослаганда 61,6 миллион фунт кўп демакдир.

The Guardian’нинг қайд этишича, «Ман Юнайтед» бу борада АПЛ рекордини қайд этган. Бунгача рекорд «Манчестер Сити»га тегишли бўлиб, «шаҳарликлар» ҳозирда маошлар учун бир мавсумда 355 миллион евро сарфлашмоқда.

«Манчестер Юнайтед»нинг маошлар учун харажатлари ошиши ўтган мавсум клубда Криштиану Роналду, Жейдон Санчо ва Рафаэль Вараннинг келиб қўшилгани билан боғлиқ. 

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» янги мавсум олдидан Поль Погба, Хуан Мата, Неманья Матич, Жесси Лингард, Эдинсон Кавани сингари футболчилар билан эркин агент мақомида хайрлашди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар