23.09.2022 08:40
9648
Теглар
Миллатлар Лигасида «Барселона»нинг икки футболчиси жароҳат олди

22 сентябрь куни миллий жамоалар ўйинларида «Барселона»нинг икки футболчиси жароҳат олди.

Нидерландия ҳужумчиси Мемфис Депай Миллатлар Лигаси доирасида Польшага қарши баҳсда (2:0) жароҳатланди ва 52-дақиқада унинг ўрнига Винсент Янссен майдонга туширилди. Ҳужумчи сонининг орқа қисмини ушлаган ҳолда майдонни тарк этди.

Шунингдек, Франция миллий жамоасининг Австрияга (2:0) қарши ўйинида «Барса»нинг яна бир футболчиси — Жюль Кунде ҳам жароҳат олди. Ҳимоячи 23-дақиқадаёқ алмаштирилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар