23.09.2022 14:34
7472
Месси «Барса»га қайтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. У Лапорта билан гаплашди

Лионель Месси Жоан Лапортaга «Барселона»га қайтишни рад қилмаслигини айтди. 

«ПСЖ» ҳужумчиси шу ҳафта «Барселона» президенти билан қўнғироқлашди. 2021 йил ёзида клуб янги шартнома таклиф қилмагани учун аргентиналик футболчининг жаҳли чиққан ва «ПСЖ»га ўтишга мажбур бўлганди, Лапорта вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқда. 

Бу ҳақда El Clasico TV'да аргентиналик журналист Серхио Гонсалес ўз манбаларига таяниб маълум қилди. Унга кўра, президент Мессидан узр сўраган. 

Қайд этилишича, «Барселона» бош мураббийи Хави ҳам ҳужумчининг эҳтимолий қайтишида муҳим роль ўйнайди. 

Месси Лапортага ҳозирда фақат ноябрь ойида бошланадиган жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаётганини айтди. Ушбу турнирдан сўнг у Каталония клубига қайтиш ҳақида ўйлашга тайёр. 

35 ёшли ҳужумчи бу мавсумда «ПСЖ» сафида 11 ўйинда 6та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар