23.09.2022 11:57
2765
Левандовски: «Барса»нинг мени сотиб олишдаги қатъиятини кўриб, бу трансфер «Реал»га ўтишим ҳақидаги гаплардан кўра ҳақиқийлигини англадим»

Роберт Левандовски «Барселона»га ўтиши ҳақида гапирди.

Ҳужумчи шу ёзда «Бавария»дан 45+5 млн евро эвазига Каталония клубига ўтганди.

«Улар мени сотиб олишга қанчалик қатъиятли ҳаракат қилганликларини кўрганимда, бу трансфер «Реал» ҳақидаги аввалги миш-мишларга қараганда анча ҳақиқий эканлигини англадим.

Испанияда яшаш ва Ла Лигада ўйнаш истаги нафақат спорт нуқтайи назаридан, балки шахсан ҳам менинг орзум бўлган», — деди Левандовски Kwartalnik Sportowy нашрига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар