23.09.2022 18:10
11770
Кунде қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди

«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде жароҳати сабабли сафдан чиқди.

Кунде Франция миллий жамоаси сафида Миллатлар лигаси доирасидаги Австрияга қарши ўйиннинг (2:0) 23-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди. 

Тиббий кўрикдан кейин футболчи сонидан жароҳат олгани тахмин қилинмоқда. Ташхис аниқ бўлса, у 3-4 ҳафтага сафдан чиқади.

Маълумот учун, Кунде Ла Лига жорий мавсумида 3 ўйинда майдонга тушган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар