23.09.2022 14:37
2315
Эвра: «Роналду ўтган мавсумда 18та гол ургани учун захирада қолишини адолатсизлик деб билади, аммо мураббий қарорини ҳурмат қилиш керак»

Патрис Эвра Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»даги ҳолати ҳақида гапирди.

«Тен Ҳаг ҳайратланарли қарорлар қабул қилди, бу эса катта ўзгаришларга олиб келди. Роналду асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва бир неча бор захирадан туширилди, аммо «Юнайтед» усиз ҳам Премьер-лигада мағлуб бўлмаяпти.

Тўғрисини айтайлик, Криштиану Роналдунинг захирада ўтириши — кучли қарор, чунки Роналду ўтган мавсумда 18та гол ургани учун буни адолатсизлик деб билади. У ўйлайди: «Нега мен захирадаман?» Ва у ҳақ, лекин мураббийнинг қарорини ҳам ҳурмат қилиш керак», — деди «МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Betfair нашрига.

Бу мавсумда 37 ёшли ҳужумчи манкунианликлар сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, пенальтидан 1та гол урди. Умумий ҳисобда у майдонда 378 дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар