23.09.2022 11:13
1492
Арнаутович Австрия сафидаги ўйинлар сони бўйича рекордни такрорлади, Алаба 4-ўринга чиқиб олди

Марко Арнаутович ўйинлар сони бўйича Австрия миллий жамоасининг рекордчисига айланди.

Миллатлар Лигаси 5-туридаги Францияга (0:2) қарши баҳс 33 ёшли форвард учун миллий жамоадаги 103-ўйин бўлди ва энди у Андреас Ҳерцог билан рекордни бўлишиб турибди.

«Болонья» ҳужумчиси 2008 йилдан бери Австрия сафида ўйнаб келмоқда. У 33та гол билан жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторида 3-ўринни эгаллаб турибди ва рекордгача 11та тўп бор.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Давид Алаба эса Австрия миллий жамоаси сафидаги 95-ўйинини ўтказди ва бу борада 4-ўриндаги Тони Польстерга етиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар