23.09.2022 21:11
3466
Англия миллий жамоасининг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди

Англия миллий жамоасининг 2021/22 йилги энг яхши футболчиси аниқланди.

«Арсенал» клуби ва Англия миллий жамоасининг 21 ёшли яримҳимоячиси Букайо Сака энг яхши ўйинчи деб топилди. Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Деклан Райс 2-ўринни эгаллаган бўлса, «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейн учликдан жой олди.

«Бу мен учун ўзгача шараф, менга овоз берганлардан миннатдорман. Худо – буюк», - дея ёзади Сака твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун, Букайо ўтган мавсум Англия миллий жамоасида 9 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар