22.09.2022 15:40
5955
Шомуродов 2022 йилдаги натижаси билан Месси, Ҳоланд ва Манени ортда қолдирди

Сентябрь ойидаги ФИФА кунлари олдидан Transfermarkt портали миллий жамоаларнинг 2022 йилги энг яхши тўпурарлари рўйхатини эълон қилди.

Немис порталига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов йил бошидан буён миллий жамоаси сафида 9та гол киритиб, бу борада жаҳонда пешқадамлик қилмоқда.

Тўпурарлар рўйхатида ўзбекистонлик голеадордан кейинги ўринни Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ва Камерун форварди Венсан Абубакар эгаллаган – 8тадан гол. 

Сенегал ва «Бавария» клуби форварди Садио Мане бу йил миллий жамоасида 7та гол киритган бўлса, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси сафида ўз ҳисобига 6та гол ёзиб қўйган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасида 23 сентябрь куни Жанубий Кореяда Камерунга қарши, 27 сентябрь куни эса Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Элдор Шомуродов бу баҳсларда голлари сонини ошириш имкониятига эга бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар