22.09.2022 09:40
3540
Теглар
Рюдигер Тухелнинг истеъфоси ҳақида: «Қайғули кун. У сўраган футболчиларни сотиб олишди, бир неча ўйиндан сўнг ҳайдашди»

Антонио Рюдигер собиқ жамоаси «Челси»нинг Томас Тухелни истеъфога чиқаргани ҳақида гапирди.

«Клуб Тухель сўраган футболчиларни сотиб олди ва бир неча ўйиндан кейин уни ишдан бўшатди. Бундай тез қарор мени ҳайратда қолдирди.

У ишдан бўшатилган кун мен учун қайғули бўлди. Кейин Томасга СМС ёздим ва унга ҳаммаси учун яна раҳмат айтдим. 

Қаерда бўлганимизни ва бизни қаергача олиб борганига қарасангиз, у имконсиз нарсани қилганини айтишимиз мумкин. Лекин футболда бундай ҳолатлар бўлишини биласиз. Бугун сен қаҳрамонсан, эртага ҳайвонсан», — деди ҳозир «Реал»да ўйнаётган ҳимоячи Sport1de билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар