22.09.2022 19:27
3536
Ўртоқлик ўйинлари. Панжшанбенинг голи Тожикистонга Тринадад ва Тобаго устидан ғалаба келтирди, Австралия Янги Зеландиядан устун келди

Бугун, 22 сентябрдан бошлаб ФИФА кунлари доирасида Осиё миллий жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинлари старт олди.

Хорватиялик Петр Сёгрт мураббийлигидаги Тожикистон миллий жамоаси Таиландда ўтаётган «King's Cup 2022» турнири яримфиналида Тринидад ва Тобаго устидан иродали ғалабага эришди. Муҳаммаджон Раҳимов ва Эҳсони Панжшанбенинг голлари қўшниларимизга ғалаба келтирди – 2:1. Шу куни Суперлигада фаолият юритаётган Манучеҳр Сафаров ва Зоир Жўрабоев асосий таркибда тўп сурган.
 
Австралия эса ўз майдонида Мабилнинг ягона голи эвазига Янги Зеландия устидан ғалабага эришди – 1:0. 

Ўртоқлик ўйинлари. 22 сентябрь
Тринидад ва Тобаго – Тожикистон – 1:2

Голлар: Жуда Гарсия, 27 (1:0). Муҳаммаджон Раҳимов, 47 (1:1). Эҳсони Панжшанбе, 75 (1:2).
Тожикистон: Рустам Ятимов, Ваҳдат Ханонов, Манучеҳр Сафаров, Табрез Исломов, Зоир Жўрабоев, Ахтам Назаров (Комрон Турсунов, 73), Амирбек Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов (Далер Имомназаров, 84), Шервони Мабатшоев (Сиёвуш Асроров, 90+4), Нуриддин Ҳамроқулов (Эҳсони Панжшанбе, 46), Шаҳром Самиев (Рустам Соиров, 73).

Австралия – Янги Зеландия – 1:0
Гол: Авер Мабил, 33.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар