22.09.2022 16:45
1469
Рэшфорд ва де Брюйне – АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар орасида

Англия Премьер-лигаси сентябрь ойидаги ўйинлар якунига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 6 нафар футболчи ой лауреати бўлиш учун кураш олиб бормоқда.

Филип Биллинг («Борнмут») – 2 ўйинда 2 гол;

Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 2 ўйинда 3 ассист;

Пьер-Эмиль Ҳейбьерг («Тоттенҳэм») – 2 ўйинда гол ва ассист;

Алекс Ивоби («Эвертон») – 2 ўйинда битта ассист;

Жейкоб Рэмзи («Астон Вилла») – 2 ўйинда 1 гол ва ассист

Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») – 2 ўйинда 2та гол ва 2та ассист.

Маълумот учун, сўровнома 26 сентябрга қадар давом этади. Ғолиб номи кейинги ҳафтада маълум қилинади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар