22.09.2022 21:28
4860
Қозоғистон Беларусни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида Миллатлар лигаси плей-офф босқичига йўлланма олди

УЕФА Миллатлар лигаси 5-тури доирасида Қозоғистон миллий жамоаси Беларус устидан зафар қучди.

Шу тариқа, Қозоғистон очколари сонини 13тага етказиб, муддатдан аввал 3-гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. 

Ушбу муваффақият билан қўшни мамлакат жамоаси С лиганинг бошқа гуруҳ ғолиблари билан Евро-2024га чиқиш учун кураш олиб борадиган бўлди.

Турнирнинг финал босқичи 2023 йилнинг июнь ойида ўтказилади. Мезбон ушбу босқичга йўлланма олган жамоалар орасидан танланади.

Миллатлар лигаси. С гуруҳи. 3-гуруҳ. 5-тур
Қозоғистон – Беларусь - 2:1

29 632 томошабин.
Голлар: 1:0 – 29 Габишев, 1:1 – 45 Савицкий, 2:1 – 79 Зайнутдинов.
Қозоғистон – Шацкий, Габишев (Каиров, 68), Малий, Марочкин, Алип, Вороговский, Дарабаев, Тагиберген, Оразов (Астанов, 75), Зайнутдинов (Куат, 87), Аймбетов (Жумабек, 87).
Беларусь – Хаткевич, Шевченко (Малькевич, 84), Поляков, Юденков, Швецов, Печенин, Яблонский, Эбонг, Савицкий (Громико, 76), Климович (Лисакович, 61), Богомольский (Бахар, 61).
Огоҳлантиришлар: Зайнутдинов (10), Тагиберген (39), Печенин (42), Дарабаев (49), Бахар (83), Астанов (90).
Четлатиш: Тагиберген (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар