22.09.2022 20:18
10491
«МЮ» Сульшер ва Рангникга қанча товон пули тўлагани маълум бўлди

 «Манчестер Юнайтед» клуби жамоанинг собиқ мураббийларига қанча товон пули тўлагани маълум бўлди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида «МЮ»дан истеъфога чиқарилган Оле-Гуннар Сульшер клуб билан 3 йиллик шартномага эга экани сабабли клуб унга катта миқдорда товон пули тўлашига тўғри келган.  

Рангник эса Манчестердаги бош мураббийлик фаолиятидан кейин 2 йил маслаҳатчи сифатида ишлаши қайд этилганди. Аммо Рангник Австрия миллий жамоаси таклифини қабул қилгач, клуб у билан келишувни бекор қилди. 

Daily Mail хабарига кўра, «МЮ» ҳар икки мураббий учун жами 24,7 миллион фунт товон пули тўлаган. Маблағнинг асосий қисми – қарийб 20 млн фунт норвегиялик мураббийга тўланган бўлса, немис мураббийи қарийб 5 млн фунт товон пули олган.  

Эслатиб ўтамиз, Сульшердан кейин қисқа муддат Майкл Кэррик «МЮ»ни бошқарган бўлса, сўнг клуб Ральф Рангникни таклиф этди. Янги мавсум олдидан эса Эрик тен Ҳаг бош мураббий сифатида иш бошлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар