22.09.2022 07:57
5803
Теглар
Миллатлар Лигаси. Украина қолдирилган ўйинда Шотландияга йирик ҳисобда ютқазди

Миллатлар Лигасида В лига 1-гуруҳида 1-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда Шотландия ўз майдонида Украинани қабул қилиб, жавобсиз 3та тўп киритди. Макгинн ҳисобни очган бўлса, Дайкс дублга эришди. 

Шотландия очколарини 9тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. Украина 4 очко билан 2-поғонада. 

Миллатлар Лигаси. В лига. 1-гуруҳ. 1-тур
Шотландия — Украина 3:0
21 сентябрь, «Ҳэмпден Парк»

Голлар: Макгинн (70), Дайкс (80, 87).
Шотландия – Гордон, Паттерсон (Хики, 26), Маккенна, Ҳендри, Тирни (Тэйлор, 86), Армстронг (Фрэйзер, 76), Макгрегор, Макгинн, Кристи (Маклин, 85), Мактоминей, Адамс (Дайкс, 77).
Украина – Трубин, Караваев, Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Ярмоленко (Циганков, 68), Мудрик (Игнатенко, 84), Степаненко (Сидорчук, 46), Малиновский, Пихаленок (Зубков, 83), Довбик (Яремчук, 67).
Огоҳлантиришлар: Степаненко (18), Бондарь (45), Яремчук (71), Сидорчук (83), Малиновский (90+2).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар