Манба: Ўтган мавсумда Магуайр ва Де Хеа ўртасидаги ёмон муносабатлар «МЮ» ҳимоясидаги муаммоларга сабаб бўлган
Ҳарри Магуайр ва дарвозабон Давид Де Хеа ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслиги ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед» ҳимоясида муаммоларга олиб келган, деб ёзади ESPN.
Ҳимоячига яқин манбаларнинг айтишича, Магуайр улар ўртасидаги ёмон алоқадан ва Де Хеа дарвоза чизиғидан олдинроққа чиқмаслигидан жаҳли чиққан.
Бу мавсумда Лисандро Мартинес испан тилида гаплашгани учун Де Хеа билан ажойиб алоқа ўрнатди. Фаолиятини асосан Испаниянинг «Реал»ида ўтказган Рафаэль Варан билан ҳам мулоқот масаласида муаммо йўқ.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар