22.09.2022 09:38
4090
Теглар
Кьеллини: «Магуайрга ачинаман. «МЮ» 80 млн фунт тўлагани учун у дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши керакми? Бу нарх унинг айби эмас»

Жоржо Кьеллини «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайрга бўладиган танқидларга муносабат билдирди.

«Магуайрга ачинаман, чунки у — яхши футболчи. Ундан жуда кўп нарса сўрашади. «МЮ» Ҳаррига 80 млн фунт тўлагани учун у ҳар ўйинда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши шартми? Бу нотўғри. Бу нарх футболчининг айби эмас.

Халқаро ўйинларда Магуайрга ҳуштакбозлик қилиш Англия миллий жамоасига фойда келтирмайди. Агар сиз жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истасангиз, унда асосий ўйинчилар билан муаммога дуч келмаслигингиз керак. Магуайр эса, шубҳасиз, жамоанинг асосий футболчиларидан бири», — деди «Ювентус» ва Италия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси The Times билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар