22.09.2022 10:43
9185
Теглар
Хави ва Пике ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Мураббий жамоа олдида ҳимоячига танбеҳ берди

«Барселона»да ҳимоячи Жерар Пике ва бош мураббий Хави ўртасидаги муносабатлар ниҳоятда ёмонлашди, деб хабар беради Diario Sport.

«Бавария» (0:2) билан ўйинда кийиниш хонасида Пике бош мураббийнинг ишига муносабат билдириб, ўйнамаётганидан нолиди.

Хави ҳимоячига жамоа олдида танбеҳ бериб, энди унинг ўйнаш имконияти бундан ҳам камроқ бўлишини айтди.

Пике бу мавсумда бор-йўғи 2та ўйин ўтказди — «Виктория Пльзен»га (5:1) қарши баҳсда танаффусдан сўнг майдонга тушди ва «Кадис» (4:0) билан асосий таркибда ҳаракат қилди.

Пике — «Барса» марказий ҳимоясида Араухо, Кунде, Кристенсен ва Гарсиядан кейин 5-вариант.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар