22.09.2022 08:13
2999
Теглар
Электр энергияси нархи ошиши сабабли Англия Кубоги баҳслари кундузги вақтда ўтказилиши мумкин

Электр нархи ошиши сабабли Англиядаги баъзи ўйинларнинг бошланиш вақти ўзгариши мумкин. 

The Independent нашрининг ёзишича, Англиянинг қуйи дивизионлари ва Англия Кубоги баҳслари тушдан кейин бошланиши мумкин. Англия Футбол Лигасининг (ЕFL) 12 жамоасини ўз ичига олган Fair Game ташкилотининг сўровномасида жамоаларнинг 63 фоизи электрга тўловларни камайтириш учун ўйинларни кундузги вақтга ўтказишни кўриб чиқишга тайёрлигини айтди. 

Буюк Британия ҳукумати електр энергияси нархи ошишидан зарар кўрадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди, аммо бу чоралар футбол клубларига тааллуқли бўладими-йўқми ҳозирча маълум эмас. 

Сўровномада қатнашган клубларнинг 38 фоизи инқироз туфайли ходимлар маошини камайтиришга тайёр. 

Клублар электр инқирози бўйича хавотир даражасини 10 баллик тизимда 7-8 балл билан баҳоладилар.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар