22.09.2022 12:47
12153
Беллингем 2023 йил ёзида қайси клубга ўтмоқчилиги маълум

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингем «Реал»га ўтмоқчи. 

Бу ҳақда журналист Хосе Алварес Гайя El Chiringuito телеканалида маълум қилди. 

Футболчига Мадрид клуби қизиқиш билдирмоқда, трансферни келаси йил ёзда амалга ошириш борасида музокаралар бўлган. Англиялик ҳавбек таклифга ижобий жавоб берди. 

Манбага кўра, «Манчестер Сити»нинг таклифига қарамай, Беллингем «Реал»да ўйнашни хоҳлаётганини айтган. «Шаҳарликлар» яримҳимоячи учун жиддий кураш олиб бормоқчи, бироқ Жуд уларга биринчи навбатда «Реал»нинг таклифини эшитишини маълум қилган. 

Хабар қилинишича, «Боруссия» 2023 йил ёзида 19 ёшли ўйинчи учун 150 млн евро талаб қилади. Футболчига «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар