22.09.2022 12:48
4008
«Бавария» ўйинчилари Нагельсманнинг таркиб танлашидан норози

«Бавария» футболчилари Юлиан Нагельсманнинг таркибни танлаш тамойилларидан норози.

Kicker'нинг ёзишича, Мюнхен клубининг баъзи футболчилари таркиб танлашда ва ўйинчи алмаштиришда иккиланиш бўлса, мураббий баҳс даражасига эътибор бермай, ёши каттароқ ва кўпроқ обрўга эга футболчиларни афзал кўришини пайқашган.

Масалан, «Аугсбург»га (0:1) мағлубиятга учралган ўйинда сўнгги пайтларда яхшироқ ўйнаётган Матис Тель эмас, балки Эрик-Максим Шупо-Мотинг захирадан майдонга туширилди.

Сифатли ўйин мураббий томонидан эътиборга олинмаётганига яна бир исбот — бу яримҳимоячи Райан Гравенберх. 20 ёшли футболчи мавсумолди йиғинларида ижобий таассурот қолдирди, лекин фақат бир марта Германия Кубоги доирасида «Виктория Кёльн» (5:0) билан ўйинда майдонга тушди. Ҳозирги вазият Гравенберхнинг жаҳлини чиқарган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар