Моуриньо 22 йиллик фаолияти ҳақида: «Сочим ранги ўзгарди, юзимга ажинлар тушди, аммо ҳамон ютқазишни ёмон кўраман»
Жозе Моуриньо бош мураббий сифатидаги 22 йили ҳақида гапирди.
«Бу йиллар тез ўтиб кетди, лекин давом этиш керак. Ўзимни яхши ҳис қиламан, кучли, бахтли ва ғайратлиман. Ғалаба қозонишни ёқтираман, ютқазишни ёмон кўраман — бу жиҳатлар ўзгармади.
Соч турмагим, сочларим ранги ўзгарди — ҳа, ажинлар ҳам пайдо бўлди, аммо бу мураббий сифатида менда ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ҳаммаси давом этиши керак – 22 йил эмас, албатта, яна бир неча йил», — деди «Рома» устози Португалия футбол федерациясидаги тадбирда.
23 сентябрь куни португалиялик илк бор бош мураббийлик лавозимини эгаллаганига 22 йил тўлади — у 2000 йил шу санада «Бенфика» устозига айланган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар