20.09.2022 13:57
2276
Шукуров ва Йўлдошев келди. Жанубий Кореядаги йиғин олдидан ўтказилган машғулотдан фотогалерея

Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубия Кореяда бўладиган йиғин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотларни ўтказди.

19 сентябрь куни кўринмаган легионерлар — Отабек Шукуров ва Иброҳимхалил Йўлдошев сафга қўшилди. Россия Премьер-лигасида ўйнайдиган ҳимоячи индивидуал тарзда шуғулланди. 

Бугун кечки рейс билан жамоа Жанубий Кореяга учиб кетади. Ҳужумчи Элдор Шомуродов таркибга ўша ерда қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катенец шогирдлари 23 сентябрда Камерун, 27 сентябрда Коста-Рикага қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Аъзамжон Иззатиллаев

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар