20.09.2022 23:00
6297
Моуриньо рақиб ўйинчисини ҳақоратлагани учун дисквалификация қилинди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо ва «Лацио» устози Маурицио Сарри А Сериянинг битта ўйинига дисквалификация қилинди.

Римликлар бош мураббийи А Серия 7-тури доирасидаги «Аталанта»га қарши баҳсда (0:1) пенальти белгиламагани учун бош ҳакамга эътироз билдирган ва бунинг оқибатида четлатилганди. Аммо қайдномада португалиялик мураббийнинг рақиб футболчисини ҳақорат қилгани қайд этилган. Буни захирадаги ҳакам қайд этган.

«Лацио» бош мураббийи Сарри эса «Кремонезе» (4:0) билан ўйинда мавсумдаги 5-сариқ карточкасини ишлади ва қоидага кўра 1 ўйинга дисквалификация қилинган. 

Маълумот учун, «Рома» 8-турда «Интер»га қарши саф тортади. Жозе бу ўйинни трибунадан кузатади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар