19.09.2022 02:22
2733
Теглар
Роберто Де Дзерби — «Брайтон» бош мураббийи

«Брайтон» Роберто де Дзербини бош мураббий этиб тайинлади. 

Италиялик 43 ёшли мутахассис билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. 

Де Дзербининг сўнгги иш жойи «Шахтёр» Донецк эди. Шунингдек, у фаолияти давомида «Сассуоло», «Беневенто» ва «Палермо»ни ҳам бошқарган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Брайтон» устози Грэм Поттер «Челси» бош мураббийига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар