19.09.2022 16:58
8062
Теглар
«Лестер» Рожерсни истеъфога чиқарган тақдирда қанча товон пули тўлаши маълум бўлди

АПЛни муваффақиятсизликлар билан бошлаган «Лестер» жамоа устози Брендан Рожерсни истеъфосини кечиктирмоқда.

The Sun хабарига кўра, «Лестер» раҳбарияти 2025 йилга қадар шартномаси бўлган 49 ёшли шимолий ирландиялик мутахассисни истеъфога чиқаришга шошилмаяпти. «Тулкилар» Рожерс билан амалдаги келишувни бекор қилса, мураббийга 11,5 миллион евро товон пули тўлашига тўғри келади. Шу боис раҳбарият омадсизликларга қарамай, мураббийга имконият бермоқчи.

Рожерс 2019 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «тулкилар» АПЛдаги 7 ўйинда бор йўғи бир очко жамғариб, сўнгги ўринларда бормоқда. «Лестер» Рожерс қўл остида Англия лига кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар