19.09.2022 16:15
6059
«Челси» Кейн учун Лукаку ва трансфер пули тўлашга тайёр

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн кейинги мавсум жамоани тарк этиши мумкин.

Football Italia хабарига кўра, «Челси» 2023 йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида Ҳарри Кейнни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. «Челси» раҳбарияти англиялик 29 ёшли тўпурар учун Ромелу Лукаку ва трансфер пули тўлашга тайёр. 

«Интер»га бир йиллик ижарага берилган бельгиялик 29 ёшли ҳужумчи Англияга қайтиб, Антонио Конте қўл остида тўп суришга қарши эмас. «Челси» бош мураббийи Грэм Поттер эса Кейн билан бирга ишлашни истамоқда. 

«Тоттенҳэм» шартномаси 2024 йилда якунига етадиган Ҳаррини бир мавсумдан сўнг текинга қўйиб юбормаслик учун бу таклифни кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Ромелу 2021 йил 113 миллион евро эвазига «Интер»дан «Челси»га ўтган эди. Тухель қўл остида ўйин амалиётисиз қолгач, миланликлар томонидан ижарага олинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар