19.09.2022 02:04
3922
Теглар
А Серия. «Наполи» амалдаги чемпион майдонида ғалаба қозониб, пешқадамликни ўз қўлига олди

Италия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Наполи» сафарда амалдаги чемпион «Милан» устидан ғалаба қозонди. Неаполь клубидан Политано ва Симеоне, мезбонлардан Жиру гол урди. 

«Наполи» очколарини 17тага етказиб, тўплар нисбатига кўра «Аталанта»ни ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. Мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган «Милан» 14 очко билан 5-поғонада қолди. 

А Серия. 7-тур
Милан — Наполи 1:2

18 сентябрь, «Сан-Сиро»
Голлар: Жиру (69) — Политано (55, пенальти), Симеоне (78).
Милан – Меньян, Калабрия (Дест, 46), Кьер (Калулу, 46), Томори, Эрнандес, Крунич (Диас, 66), Бинносир, Салемакерс (Мессиас, 66), Тонали, де Кетеларе (Адли, 82), Жиру. 
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким Мин Чжэ, Руй (Оливера, 90+1), Лоботка, Зелиньски (Ндомбеле, 87), Замбо-Ангисса, Политано (Дзербин, 66), Кварацхелия (Элмаз, 87), Распадори (Симеоне, 66).
Огоҳлантиришлар: Кьер (18), Калабрия (45), Крунич (53), Рраҳмани (63), Симеоне (70), Томори (74), Дзербин (87).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар