18.09.2022 10:58
10678
Инсинье фарзандидан айрилди. У Италиянинг сентябрдаги ўйинларини ўтказиб юборади

Лоренцо Инсинье оиласидаги фожиа туфайли Италия миллий жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, 31 ёшли футболчининг рафиқаси Женовеффа Дароне 6 ойлик ҳомиладорликдан сўнг боласидан айрилган. Шу муносабат билан италиялик вингер «Торонто» машғулотларида ҳам қатнашмаяпти.

Лоренсо ва Женовеффанинг икки ўғли бор — Кармин (2013 йилда туғилган) ва Кристиан (2015 йилда туғилган).

Инсинье бу мавсумда МЛСда 7та ўйинда 6та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. 

Италия миллий жамоаси 23 ва 26 сентябрь кунлари Миллатлар Лигасида Англия ва Венгрия билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар