18.09.2022 09:39
6709
Гвардиола: «ФИФА кунларида «Ман Сити»да бир ўйинчи ва икки дарвозабон қолади. Шунинг учун таътилга чиқамиз»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 8-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Чемпионлар Лигаси ўйинидан кейин бундай кучли жамоага қарши ўйнаш қийин. Бу ерда ғалаба қозониш қанчалик қийинлигини биламан, лекин ўйинни яхши бошладик. Баъзида шундай бўлади, лекин «Ньюкасл»га (3:3) қарши баҳсда ҳам шундай қилгандик, кейин эса голлар ўтказиб юбордик. 

Бугун вақтида иккинчи тўпни киритдик ва четлатилиш вазиятни назорат қилишимизга имкон берди. «Вулвз» 0:2 ҳисобида ҳам яхши ҳаракат қилди. 

Ҳужумкор ўйинчилар гол уришни яхши кўрадилар, чунки бу уларга ишонч беради. Грилиш яккакурашларда аввалги ўйинлардагидек агрессив ҳаракат қилди, ягона фарқ — гол ургани. 

«Сити»да миллий жамоалар ўйини вақтида бир ўйинчи ва икки дарвозабон қолади. Шунинг учун уйда қоламиз ёки таътилга чиқамиз», — деди «шаҳарликлар» устози ВВС'га.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар