18.09.2022 23:01
4554
Теглар
А Серия. «Аталанта» Римда «Рома»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия чемпионатининг 7-турида «Аталанта» Римда «Рома» устидан Скальвинининг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 79-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва уч бор яхши вазиятга эга бўлди, бош мураббий Жозе Моуриньо ҳакамга эътирози учун қизил карточка билан «сийланди».

Гасперини жамоаси очколарини 17тага етказиб, пешқадамликни ўз қўлига олди. «Рома» 13 очко билан 6-поғонада қолди.

А Серия. 7-тур
Рома — Аталанта 0:1

18 сентябрь. «Олимпико»
Гол: Скальвини (35).
Рома – Патрисиу, Челик, Смоллинг, Манчини (Залевски, 87), Рожер, Спинаццола, Залевски, Матич (Белотти, 67), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абраҳам (Шомуродов, 79). 
Аталанта – Муссо (Спортьелло, 8), Ҳатебур, де Рон, Толои, Демирал, Мэле, Скальвини (Околи, 46), Малиновский, Копмейнерс, Пашалич (Лукман, 74), Эдерсон, Ҳейлунд (Муриэль, 46).
Огоҳлантиришлар: Мэле (23), Толои (47), Ҳатебур (55), Демирал (76), де Рон (80), Копмейнерс (86), Малиновский (90+4).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар